Раньери бир йиллик танаффусдан сўнг яна мураббийликка қайтиши мумкин

Италиялик машҳур мутахассис Клаудио Раньери яна мураббий фаолиятини давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 71 ёшли Раньери “Каляри” билан музокаралар олиб бормоқда. Сардинияликлар у билан 2024 йилгача шартнома имзолаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Раньерининг сўнгги иш жойи "Уотфорд" клуби бўлган эди. У инглиз жамоасини 2022 йилнинг январида тарк этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!