Раньери “Рома” тарихида рекорд ўрнатди!

TIGGO 2 PRO

Клаудио Раньери "Рома" бош мураббийи сифатида "Лацио"га қарши дастлабки беш дербида ғалаба қозонган А Серия тарихидаги биринчи мураббийдир. 
 
Клаудио сўнгги 5 та Рим дербисида 5 марта ғалаба қозонган бўлиб, рақиб дарвозасини 7 бора ишғол қилган ҳолда, 2 маротаба ўз дарвозасидан тўп ҳам олиб чиққан. 
 
Хабарингиз бор, италиялик бош мураббий дастлаб 2009 йилдан 2011 йилгача римликларни бошқарган бўлиб, иккинчи маротаба эса 2019 йил 8 мартдан 30 июнгача мазкур клубга мураббийлик қилган. Шу билан бирга сўнгги бор 2024 йилнинг 24 ноябрь санасида яна “гиаллороссилик”ларга бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу пайт мобайнида Раньери кетма-кет 5 тўқнашувда "Лацио" клуби устидан зафар қучган. 
 
Маълумот ўрнида, 73 ёшли мутахассис "Рома" мураббийи сифатида 106 та учрашувда шогирдларини майдонга олиб тушган. 58 та тўқнашувда муваффақиятга эришиб, 22 та дуранг ва 26 та мағлубиятга учраган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!