Раньери яна А Серияга қайтиши мумкин
Римнинг "Рома" клуби раҳбарияти яқиндагина “Фулхэм”дан истеъфога чиқарилган Клаудио Раньерини бош мураббий лавозимига олиб келмоқчи. Бу ҳақда Il Romanista нашри хабар бермоқда.
Римликлар Эусебио ди Франческони истеъфога чиқаришмоқчи. Унинг ўрнига эса айнан 67 ёшли италиялик мутахассис муносиб кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” айни дамда А Серияда 44 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Фикрлар