Рангник бошқа клуб билан ишлашга рози бўлди
Ральф Рангник “Манчестер Юнайтед”нинг бош мураббийи сифатида доимий ишлашга тасдиқланмайдиган бўлса, Англия премьер-лигасининг бошқа жамоасини қабул қилиб олишга тайёрлигини айтмоқда.
Аввалига “Юнайтед”ни мавсум охиригача вақтинчалик бошқаришга розилик берган германиялик мураббий матбуот анжуманларининг бирида ишини кейинчалик ҳам давом эттиришни истаётганини билдирди.
Манчестерликлар эса, ёзда бошқа мутахассисни бош мураббийликка олиб келиб, Ральф Рангникни клуб стратегиясини ривожлантириш бўйича консультант лавозимига ўтказишни режалаштираётган эди.
Клуб германиялик мутахассисга 2024 йилнинг ёзигача шартнома таклиф қилмоқчи. Бироқ, 63 ёшли мураббий мустақил тарзда премьер-лига жамоаларидан бирини бошқаришни устун қўймоқда.
Фикрлар