Рангник бу трансферга рози бўладими?

“Манчестер Юнайтед”да ўз ўрнини топа олмаган Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек А Серия грандлари – “Ювентус” ва “Интер” нишонига тушди.

Ҳар икки клуб истеъдодли плеймейкерни январь ойидаёқ ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Манчестерга келганидан бери асосий таркибга кира олмаётган 24 ёшли футболчи ҳам тезроқ кетишни истамоқда. Аввалига Уле-Гуннер Сульшер даврида ўзини кўрсата олмаган Донни ван де Бек  янги бош мураббий Ральф Рангникнинг ҳам эътиборини қозона олмади.

Унинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача имзоланган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!