Рангник: “Европада Гвардиола ва Клоппдан зўри йўқ“

“Манчестер Юнайтед“ бош мураббийи Ральф Рангник “Манчестер Сити“га қарши дерби олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, у Европанинг икки энг зўр мураббийлари ким эканини ҳам айтиб ўтди.

“Сити“ Пеп келганидан сўнг анча ўсишга эриша олди. Бу каби ҳолат “Бавария“ ва “Барселона“да ҳам кузатилганди. Бизни жаҳондаги энг кучли жамоалардан бирига қарши баҳс кутиб турибди.

Клопп ва Гвардиола - Европанинг энг кучли мураббийлари. Сабаби, уларда аниқ футбол ғоялари бор.

“Юнайтед“га келаси мавсум янги мураббий келиши аниқ. Бироқ мен бу мавсумни юқори савияда якунлашни истайман“, - деди германиялик мутахассис.

Comments

You must be logged in to commet!