Рангник "Манчестер Юнайтед"га психолог олиб келди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник жамоани ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда. У футболчилар руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида "Шальке" ва "Лейпциг" клубларида бирга ишлаган ҳамкасби Саша Ленсни психолог сифатида ишга олди. Бу ҳақда у шундай деди:

"Клуб ишчилари орасида психолог бўлиши мен учун муҳим. Сўнгги йилларда жуда кўп немис клублари шундай экспертларни ишга олди. Улар шунчаки футболчилар билан суҳбатлашиш эмас, балки уларга мия танага қандай ёрдам бериши кераклигини билишлари учун ёрдам беради. Саша шунчаки назария билан шуғулланмайди. У машғулот жараёнининг бир қисмидир".

Шунингдек, Рангник Крис Армасни ҳам жамоага ёрдамчи мураббий сифатида келганини тасдиқлади.

Маълумот учун, 63 ёшли мутахассис "қизил иблислар"ни мавсум сўнгига қадар бошқаради. Унинг ўзи эса, МЮ бош мураббийи сифатида узоқроқ вақт давомида қолиш истаги ҳақида маълум қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!