Рангник “Манчестер Юнайтед”ни Тухелга топширади

“Челси” атрофида юзага келган вазият “Манчестер Юнайтед” фойдасига ишлаши мумкинлиги айтилмоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, манчестерликлар “аристократлар” бош мураббийи Томас Тухелни ўзларига оғдириб олишни режалаштирмоқда.

“Манчестер Юнайтед”ни мавсум охиригача бошқариши белгиланган Ральф Рангник ҳам бошқарувни ўз ҳамюртига топшириш вариантини маъқуллагани хабар қилинди. Маълумотларга қараганда, “Челси”даги вазият барқарорлашмаса ва клуб хўжайини Роман Абрамовичга қўлланилаётган санкциялар юмшатилмаса, Томас Тухель ҳам иш жойини ўзгартиришга қарши бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель қўл остида “Челси” Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!