Рангник МЮнинг айрим футболчиларини танқид қилди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник жамоадаги баъзи ўйинчилар ҳаракатидан норози. Шу боисдан, у футболчиларни мунтазам ротация қилишга мажбурлигини айтди.

"Люк Шоу, Аарон Уан-Биссака ва Харри Магуайр МЮ учун ўйнашга етарлича тайёр эмас. Мен уларни захирага олиниши керак, деб ҳисоблайман", - деди мураббий.

Шунингдек, германиялик мутахассис раҳбариятга марказий ҳимоячи роли учун "Вулверхэмптон" аъзоси Макс Килманни тавсия қилган.

Маълумот ўрнида, "Манчестер Юнайтед" АПЛ турнир жадвалида 32 очко тўплаган ҳолда, 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!