Рангник қимматбаҳо юлдузни текинга олмоқчи

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти марказий ҳимоя чизиғиги кучайтириш учун “Ювентус” юлдузи Маттейс де Лигтга оғиз солмоқда. Бош мураббий Ральф Рангник эса қимматбаҳо ўйинчига пул сарфлашнинг кераги йўқлигини таъкидлаяпти.

Германиялик мутахассис унинг ўрнига эркин агент сифатида ҳамюрти Антонио Рюдигерни олишни таклиф қилаётир. Рюдигер “аристократ”ларни ўзига ҳафтасига 225 минг фунт беришга кўндира олмаяпти.

Бу ўйинчи ўзига қизиқиш билдираётган жамоалар олдига бир хил талаб қўйган. У сўраётган маош берилса, у ҳар қандай жамоа учун ўйнашга тайёр.

Рангник манчестерликларни худди шу йўлдан боришга ундамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!