Рангник Роналдуни хафа қилди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду премьер-лига доирасида “Вульверхэмптон”га қарши ўйинда жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушган эди.

Шундан сўнг, жамоада сардор нега ўзгаргани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бош мураббий Ральф Рангник бунга изоҳ берди.

- Ҳозир сардорни алмаштириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман. Ҳарри Магуайр шу пайтгача жамоа сардори эди ва у майдонда экан бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Агар у ўйнамаса, ўрнига бошқасини танлаймиз. Бу ҳар бир учрашувда ўзгариши мумкин. Ҳаммаси ўша куни кимлар майдонга тушишига боғлиқ масала, - деди Ральф Рангник.

Ўша учрашувда манчестерликлар ўз майдонида кичик ҳисобда мағлуб бўлиб, ҳамма қатори жамоага сардорлик қилган Роналду ҳам танқид остида қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!