Рангник шогирдига тўлиқ ишонади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник шогирди Эдинсон Кавани ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, уругвайлик футболчи жамоада муҳим аҳамиятга эга.
"Мен Эдинсон билан деярли ярим соат суҳбатлашдим. У менга клубда қолмоқчилигини ва МЮ учун борини бериб ўйнашга тайёр эканини айтди. Мен унга тўлиқ ишонаман. Кавани каби футболчилар бизга жуда керак. У жамоадаги ёшлар учун ўрнак бўлишга қодир", - дейди мураббий.
Маълумот ўрнида, Эдинсон Кавани бу мавсум "қизил иблислар" сафида 8 ўйинда 2та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар