Рангник шокда. У “Манчестер Юнайтед”нинг қўлидан бир иш келишига ишонмаяпти!
“Манчестер Юнайтед”ни вақтинчалик бошқараётган Ральф Рангник жамоада юзага келган мураккаб вазиятга ечим топа олмаяпти.
Daily Mail нашри германиялик мутахассис айрим юлдузларнинг аҳволи тобора пастга қараб кетаётганидан ҳайратга тушаётгани ҳақида ёзди. Шунингдек, Рангник бу футболчилар билан мавсум охирида кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишига ҳам ишонмай қўйди.
Рангник ва унинг мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмони тайёргарлиги кутилганидан анча паст эканини таъкидламоқда.
Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” футболчилари Ральф Рангникнинг ғояларини қабул қилишни истамаяпти, унга ишонмаяпти ва германиялик мутахассис қўллаётган методларга бўйсунгиси келмаяпти.
Фикрлар