Рангник юлдуз ҳужумчининг МЮдан кетишига рози бўлди
“МанчестерЮнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфорднинг жамоадан кетишига қаршилик қилмайдиган бўлди.
24 ёшли юлдуз кейинги пайтда асосий таркибга киришга қийналмоқда ва ўйин амалиётининг камайиб кетгани таъсирида Англия терма жамоасидаги жойини ҳам йўқотди.
Рангник эса манчестерлик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб қолган Маркусдан машғулотлар ва расмий учрашувда кўпроқ муҳнат қилишни талаб этмоқда.
Маркус Рэшфордга Европанинг бир неча гранд клубларидан таклиф бўлаётгани унинг ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиш имкониятини кенгайтиради. Рангник эса, бу ўйинчининг кетишига қаршилик қилмайдиган бўлди.
Фикрлар