Рангникни ишдан бўшатиш "Манчестер Юнайтед"га қимматга тушган

Ральф Рангникнинг истеъфога чиқарилиши “Манчестер Юнайтед”га деярли 15 миллион фунт стерлингга (тахминан 17 миллион евро) тушди.

Немис мутахассиси 2021 йил охирида Оле-Гуннар Сульшер истефога чиқарилганидан сўнг жамоани вақтинча қабул қилиб олди.

Рангник бошчилигида “Юнайтед” Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан чиқиб кетди ва 2022/23 йилги мавсумда Премьер-лигани 6-ўринни эгаллади ҳамда Европанинг асосий мусобақасига йўлланмани қўлга кирита олмади.

Журналист Киран Магуайрнинг сўзларига кўра, Рангникнинг ишдан бўшатилиши "Юнайтед" учун қимматга тушган. "Юнайтед" немис билан келишувни тугатиш учун деярли 15 миллион фунт стерлинг тўлаган. 2022 йилнинг ёзида унинг ўрнини Эрик тен Хаг эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!