"Рапид" - "Арсенал": Матнли трансляция

УЕФА Европа Лигаси гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Рапид" - "Арсенал" баҳсини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиндаги хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Ўйин якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Пепе ўрнига Нельсон майдонга ташланди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Рицмайер ўрнига Насмюллер майдонга тушди.

  • 85'

    "Арсенал" натижа учун ўйнай бошлади.

  • 82'

    Энди Рапид олдинга боришга мажбур бўлмоқда. 

  • 79'

    Аразе ўрнига Шик майдонга тушди.

  • 75'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сен урмасанг, сенга уришади! Обамеянг шериги узатган тўпни бўш дарвозага тўғрилаб юборди.

  • 72'

    "Рапид" ўз қарши ҳужумидан фойдалана олмади. Лено тўпга чиқишда адашганди. Фунтас зарба берган экан.

  • 70'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Луиз ҳисобни тенглаштирди. Бош билан берилган зарба дарвозадан жой олди. Дарвозабон тўпга чиқишда адашди. 

  • 68'

    "Асенал" штурм уюштиришда давом этмоқда.

  • 65'

    Жарима зарбаси "Рапид" дарвозабони ўрнатган жонли деворга тегиб қайтди.

  • 63'

    Пепенинг жарима майдлонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 61'

    Нкетия ўрнига Обамеянг майдонга тушди.

  • 60'

    Арасе сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 57'

    Яна бир марта "Рапид" хавфли қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин эди. Сўнгги паллада зарба ноаниқ кетди.

  • 54'

    Гол ўтказиб юборгач, "тўпчилар" яна ҳам каттароқ куч билан олдинга бормоқда. 

  • 51'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фунтас гол урмоқда. Мана унинг ҳаракатлари гол билан якунланди. Лено зарба олдида ожиз.

  • 49'

    Фунтасининг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 47'

    "Рапид" футболчисига шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Тайм сўнгида яна "Рапид" фаоллашди.

  • 40'

    "Арсенал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 37'

    Нкетия ҳам сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 34'

    Парти сариқ карточка ишлаб олди.

  • 30'

    "Арсенал" тўпни назорат қилмоқда. Вазиятлар йўқ.

  • 27'

    Льяказетт сариқ карточка олди. 

  • 24'

    "Арсенал" футболчиларининг жарима майдонига узатаётган кетма-кет узатмалари ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда. 

  • 21'

    Лондонликлар ҳужуми кескин кўриниш ола бошлаяпти. "Рапид" ўз жарима майдони ичига қамалиб қолмоқда.

  • 18'

    "Рапид" прессингда яхши ишлаяпти. 

  • 15'

    Луизнинг бош билан берган зарбаси салгина ноаниқ.

  • 15'

    Граховацга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 13'

    Элненининг хато паси сабаб "Арсенал" ҳужуми барбод бўлди.

  • 11'

    "Арсенал"да боғламларда муаммо юзага келяпти.

  • 9'

    Сака яна зарба беришга кечикди. 

  • 7'

    Сака ҳужумда қоидани бузди. 

  • 6'

    "Арсенал" ҳужумга ўтишга қийналмоқда. Бу умумий ўйин картинаси учун яхши ҳолат.

  • 2'

    Мезбонлар ҳайиқмай ҳужумга ўтмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Европа Лигаси бошланмоқда. "Арсенал" иштирокини "Рапид"га қарши ўйин билан бошлайди. Матнли тарзда Абдулвосид Валихонов беллашувни эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!