Рақиб мураббийи “Барса”нинг икки ўйинчисини қутқармоқчи

TIGGO 2 PRO

Испания чемпионатида иштирок этаётган “Жирона” келгуси мавсум олдидан ўз позицияларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

Жамоа бош мураббийи Мичел таркибни кучайтириш учун икки асосий нишонни белгилади. Булар Ансу Фати ва Пабло Торре.

Мураббийнинг фикрича, “Барселона”да асосий таркибига кира олмаётган ҳар икки ўйинчи “Жирона”ни кучайтиришга қодир.

22 ёшли ҳужумчи Ансу Фати бир неча жароҳатлардан кейин оптимал спорт формасига қайтишда катта  қийинчиликларга дуч келмоқда. Илгари Лионель Мессининг вориси, деб эътироф этилган бу ўйинчи вақт ўтиши билан “Барселона”га керак эмаслиги ойдинлашиб боряпти.

Мичел Фатини ҳали ҳам катта истеъдодга эга, деб ҳисоблайди ва уни яна юқори чўққига чиқишига ёрдам бермоқчи. Испаниялик мураббийга Ансунинг тезлиги, рақиб ҳимоясини бузиб ўтиш қобилияти ва ҳужумни якунлаш маҳорати ёқади. Энг муҳими, “Барса” бу ҳужумчини арзонга сотиб юбориши ёки ижрага бериб юбориши мумкин.

Мичелга қизиқиш билдирган Пабло Торре истеъдодли ярим ҳимоячи бўлиб, “Барселона”нинг асосий таркибига кира олмаяпти. “Жирона” устози Торренинг техник маҳорати ва ўйинни англаш қобилияти қадрлайди ва бу хусусиятларини кўрсатиши учун унга етарли даражада ўйин амалиёти бермоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!