Рақиб “Рома” ўйинчисига катта шартнома берди

“Интер” ёзги трансферлар вақтида “Рома” ҳимоячиси Крис Смоллингни ўз сафига қўшиб олмоқчи. 33 ёшли ўйинчининг римликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

“Рома” ҳам ўз етакчисига янги битим таклиф қилган. Бироқ, маош паст кўрсатилгани боис, Смоллинг уни қабул қилмади.

Бу вазиятдан миланликлар фойдаланиб қолмоқчи. Улар Смоллингга 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган битим таклиф қиляпти ва унга кўра, ҳар мавсум учун 3,5 миллион евро маош тўлашга ваъда қиляпти.

Шу ўринда, Англия премьер-лигасининг бир неча жамоаси тажрибали ҳимоячи билан ҳамкорлик ўрнатишга уринмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!