Рақиб танлашда қаҳрамонлик намойиш этган Синдаров қаҳрамонликни давом эттирди

TIGGO 2 PRO

 "2025 Freestyle Chess Grand Slam" турнирининг чорак финалида Жавоҳир Синдаров Фишер шахмати бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Ҳикару Накамурани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Дастлабки саралаш босқичида 2-ўринни олгани учун Жавоҳирга чорак финал учун рақиб танлаш имконияти берилганди. У Ҳикаруни танлади ва бу танлов шахмат оламида ўзига хос шов-шувга сабаб бўлди.

У кеча ва бугун бўлган классик баҳсларда жуда қийин партияларни дурангга айлантирди. Шундан сўнг тай-брекда рапид баҳслари бошланди. 

Дастлабки партия қора доналарда ўйнаган ҳамюртимиз қийин вазиятдан чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди. Иккинчи партияда Ҳикару битта сипоҳ устун эди. Ҳамма тай-брек давом этишини кутиб турган пайт Жавоҳир партия сўнгида Ҳикаруни қопқонга тушириб, ғалабани ўз томонига оғдириб кетди. 

Ярим финалда Жавоҳир Фабиана Каруана билан куч синашади.

Маълумот учун, чорак финалда яна бир шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди ва дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга мағлуб бўлди. Энди у эртага қолган ўринлар учун кураш олиб боради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!