Рақибига елка солиб, қўрқитиб қўйган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Франция чемпионатининг тўққизинчи турига келиб, “Ланс” биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Ўз мухлислари кўз ўнгида “Лилль” билан тўқнашган лансликлар навбатдаги дурангга яқин эди. Лекин тўхталишлар учун қўшиб берилган 8-дақиқада “Лилль” пенальтидан ҳисобни очди. Яна икки дақиқадан кейин иккинчи голни ҳам урди.
“Ланс” фаолиятини ёритиб келаётган lensois.com портали эксперти Клемент Куртуа футболчилар ҳаракатини қуйидагича баҳолади.
Ишончни оқлаганлар:
Абдуқодир Ҳусанов
Ўзбек футболчиси илк дақиқалардан рақиб ҳужумчиси Эдон Жеровага елка билан зарба бериб, жарима майдончаси атрофида ким хўжайин эканини кўрсатиб қўйди. Бу гал чап қанотдан жой олган Ҳусанов аввалги ўйинлардаги темпини сақлаб қолди.
Беллашув давомида уч маротаба рақиб узатган тўпни эгаллаб олди, тўрт маротаба яккакурашларда ғолиб чиқди. Жуда фаол ўйнаган 20 ёшли футболчи ҳимоя чизиғининг ҳар бир нуқтасида ишончли ўйнай олишини кўрсатди.
Жонатан Градит
Ўнг қанот ҳимоячиси жуда яхши ўйнади. Жамоасини хавфли вазиятлардан қутқарди. Ҳимояланиш билан бирга тезкор қарши ҳужум убштиришга ҳам ҳаракат қилди. Ўйини кўпчиликка манзур бўлди.
Анас Зарури ва Факундо Медина
Бу икки футболчи ўзлари учун янги позицияда ҳаракат қилганига қарамай, яхши савияда ўйнади. Зарури “Ланс”нинг энг ўткир ҳужумларини ташкил қилиш баробарида ҳимояланишда ҳам ўзини кўрсата олди.
Асосан ҳимояда ўйнаб келган Мединага бу гал майдон марказига яқинроқ жойни эгаллаш топширилди. Ўзи қатнашган яккакурашларда устунликка эга бўлган аргентиналик футболчи “Лилль”нинг бир қатор ҳужумларини барбод қилишни уддалади.
Ишончни оқламаганлар:
Адриен Томассон
Адриен ўйиннинг ўрталарига бориб, анча толиқ қолди. Бунинг оқибатида рақибга етарли даражада қаршилик кўрсатолмади. Яккакурашларда имкониятни бой берган ярим ҳимоячи ҳужум уюштирилган вазиятларда ҳам жуда бўш ўйнади.
Флориан Сотока
Бу футболчи жуда кўп энергия сарфлади. Кўп югурган бўлса-да, ҳаракатлари самарасиз кетди. Бир неча марта дарвозани ишғол қилиш учун яхши имкониятга эга бўлди. Лекин ўзини кўрсата олмади.
Мбала Нзола
“Лилль” ҳимоячини Нзолага қарши курашишда анча қийналди. Лекин анголалик футболчи ҳам ҳужумдаги шериклари сингари дарвозага ҳал қилувчи зарбани беришда бўшлик қилди.
Кевин Дансо
Учрашув тақдирини рақиб фойдасига ҳал қилган пенальтининг айбдори айнан Кевин Дансо бўлди.
Файзуллаев катта гапириб юборди!
Шомуродов билан юзага келган вазият ҳамманинг эътиборини тортди
Ҳусановни январда олиб кетишмоқчи. Легионеримиз фаолиятини қаерда давом эттиради?
Легионеримиз ўйиндан чиқиб кетганидан кейин жамоаси қаҳрамонлик кўрсатди
Фикрлар