Рақибини нокаутга учратган

"Ҳумо" жамоаси ҳимоячиси Игорь Мережко фаолиятини Тюменнинг "Рубин" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда Олий хоккей лигаси расмий сайти хабар тарқатди. Келишув қанча муддатга мўлжаллангани очиқлаб ўтилмаган.

Ўтган мавсум, Мережко "қанотлилар" сафида 54 баҳсда иштирок этди ва 1 та гол киритиб, 13 та голли узатмани амалга оширган эди. Украина терма жамоаси аъзоси бўлган Игорь мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, рамзий терма жамоадан ҳам ўрин олган эди.

Тошкентлик мухлислар эса уни Олий хоккей лигаси плей-офф босқичи 1/8 финалида "Торос" аъзоси Андрей Банниковга қарши кечган жанги орқали яхши билишади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)