"Арсенал" ҳужум чизиғини кучайтириш учун вариантларни кўриб чиқмоқда.

"La Repubblica" нашри тарқатган хабарга кўра, лондонликлар бош мураббийи Микель Артета раҳбариятдан Жанлука Скамаккани сотиб олишни сўраган. Мутахассис италиялик футболчини жамоадан кетган Александр Ляказеттнинг ўрнини боса олади деб ҳисоблайди. "Тўпчилар" унинг учун 35 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Футболчининг ўзи "Интер"га ўтмоқчи, аммо миланликларнинг режасида у йўқ. "Нерадзуррилар" Пауло Дибала ва Ромелу Лукакудан бирни харид қилишни истайди.

23 ёшли ҳужумчи "Сассуоло" таркибида 38 ўйинда майдонга тушиб, 16 гол ва 1 ассист муаллифига айланган. У ўтган мавсум "Женоа"да Элдор Шомуродов билан асосий таркиб учун курашиб, аксарият вазиятларда устун келганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
05/06/2022 19:16
Нотугри малумот