Рашидовнинг голи "Динамо"га Украина клуби устидан ғалаба келтирди

CHERY AUTO

«Динамо» жамоаси Туркиядаги уч ҳафталик йиғини доирасидаги сўнгги ўртоқлик баҳсини Украинанинг «Оболонь» клубига қарши ўтказди.

Tecno

Самарқанд ва Киев жамоалари ўртасидаги баҳс икки жамоанинг ҳам Туркия йиғини якунидаги сўнгги учрашуви бўлгани сабабли ўйин ўртоқлик эмас, расмий баҳс сингари муросасиз ва шиддатли ўтди. Учрашув давомида жамоалар кўп марта ўзаро орани очиқ қилишга ўтишди. Асабий ўтган ўйинда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Саҳоб Рашидов 88-дақиқада «Динамо» жамоасига Украина клуби устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Динамо» хориж йиғинини мағлубиятсиз якунлади: 5 ўйинда 3 дуранг ва 2 ғалаба. Жамоа эртага, 24 февраль куни Туркиядан Ўзбекистонга қайтади.

23 февраль (чоршанба)
Ўртоқлик баҳси. Туркия, Сиде.
«Динамо» - «Оболонь» (Украина) – 1:0
Гол: Саҳоб Рашидов, 88.
«Динамо» (1-бўлим): Милое Прекович, Ислом Шарипов, Иброҳим Йўлдошев, Жасур Жумаев, Михайло Йованович, Музаффар Музаффаров, Темур Исмоилов, Евгений Чумак, Шоҳмалик Комилов, Александар Глишич, Ойбек Нурматов.

Захира таркиби: Арслон Аҳроров, Жўрабек Маннонов, Сайдулло Раҳматов, Достон Фотеев, Ойбек Жўраев, Абдужамол Исроилов, Тўлқин Эргашев, Жасур Умаров, Саҳоб Рашидов, Фахриддин Алимов, Шокир Йўлдошев, Фарҳод Раҳматов, Воҳид Оқбўтаев, Акмал Козимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Аббосхон Ахмедов
23/02/2022 23:57
Гап йук зор Омад динамога 1 турда Пахтакорни айаманглар буш келманглар только в перед