Рашидовнинг устози Роналду ва Мессини таққослади

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган БААнинг "Ал-Жазира" клуби бош мураббийи Хен Тен Кате клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида "Реал"га қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кўпчилик ёш футболчилар турли футбол симяторларини ўйнашади ва унда аксарият инсонлар "Реал"ни танлашади. Энди эса уларда "Реал"нинг ҳақиқий футболчилари билан ўйнаш имконияти мавжуд.

Роналду ёки Месси? Бу худди "Rolls Royce" автомобилига ўхшайди. Кимгадир, унинг қизил ранги яна кимгадир эса кўк ранги ёқади", - деб айтиб ўтди голландиялик мутахассис.

Фото: "Ал-Жазира ФК"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!