Расман! "You Tube" блогери собиқ "Беллатор" чемпиони ва UFC жангчисига қарши рингга кўтарилади

  • 27 январь, 2021, 00:30
  • 0
  • Бокс

Ҳозирги вақтда професcионал боксда нафақат боксчилар, балки бошқа соҳа вакиллари ҳам кўргазмали жангларда иштирок этмоқда. Хусусан, машҳур "You Tube" блогерилардан бири Жек Пол 17 апрель куни яна рингга кўтарилади. Унга ММА жангчиси, кўп карра "Беллатор" чемпиони Бен Аскрен рақиблик қилади.

Жек Пол шу кунга қадар 2 бора кўргазмали жангларда иштирок этган. Дастлаб, у 2020 йилнинг 30 январь куни ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев билан бир кечада бошқа бир блогер Энсон Гибни мағлуб этган бўлса, 24 ноябрь куни Майк Тайсон ва Рой Жонс жанг кечасида баскетбол юлдузи Нейт Робинсонни чуқур нокаутга учратган эди.

Бек Аскрен ММА жангчиси бўлиб, "Беллатор"нинг собиқ чемпиони ҳисобланади. У UFC промоушенида ҳам уч марта жанг ўтказиб, иккитасида имкониятни бой берган ва битта ғалабага эришган. Аскрен бу сафар кўргазмали жангда ўз омадини синаб кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!