Расман! АГМК ЕЧЛ ва ЕЛда ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади (Фото)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АГМК жамоаси ёзги трансфер ойнасидаги охирги келишувга эришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Эркин агент мақомидаги тажрибали футболчи, Грузия футболи юлдузларидан бири — Гиорги Папава таянч ярим ҳимоячи саналади.

AГМК футбол клуби «Динамо» Тбилиси жамоасининг кўп йиллик сардори — Гиорги Папава билан ярим йиллик шартнома имзолади.

Фаолиятини «Динамо» Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг «Неа Саламина» жамоасида ўйнаган ва Грузияда «Дила Гори» ҳамда «Рустави» клубларида ҳам тўп тепган Папава охирги 4 мавсумни «Динамо» Тбилисида жамоа сардори сифатида ўтказди ва 4 маротаба Грузия чемпионлигига эришиб, 3 бор мамлакат кубогини қўлга киритган. Гиорги Папава Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференсиялар лигасида майдонга тушган.

Папава фаолияти давомида 267 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 7 маротаба гол урган.

photo_2022-07-30_17-59-50

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!