Расман! "Ал-Дуҳайл" Коутиньо трансферини эълон қилди
Расман Филиппе Коутиньо ижара асосида Қатарнинг "Ал-Дуҳайл" клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда доҳаликлар расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда.
Коутиньони 2022 йилнинг ёзида "Барселона"дан "Астон Вилла" тўлиқ сотиб олганди. Ундан олдин футболчи ярим мавсум ижара асосида Англия клубида тўп тепган.
Бразилиялик ярим ҳимоячига Қатардан ташқари Саудия ва Туркия чемпионатларидан ҳам таклифлар бўлди. Шунингдек, "Бетис" уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди.
Фикрлар