Расман! Альба ҳам "Барса"ни тарк этади

"Барселона"ни яна бир футболчи тарк этяпти. Жеррард Ромеронинг хабар беришича, Хорди Альба ёзда жамоадан эркин агент сифатида кетади. 

Аввалроқ, Бускетс ҳам клубни тарк этиши ҳақида хабар берганди. Альба "Барса"га 2012 йили "Валенсия"дан 14 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. У Каталониядаги 12 йиллик фаолияти давомида Чемпионлар лигаси, Ла Лига, UEFA Cуперкубоги каби йирик совринларни ютишга муваффақ бўлди. 

Хорди сўнгги пайтлар иккинчи рақамли футболчига айланиб қолганди. Бальденинг порлаши оқибатида 34 ёшли ҳимоячи ушбу мавсум 29 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!