Расман: Александр Касьян "Сурхон" билан 1+1 кўринишидаги шартнома имзолади
Жамоанинг бу йилги мавсумда ҳужум чизиғидаги ишлари унчалик юришмаган эди. Буни тўғри англаган «Сурхон» футбол клуби раҳбарияти, Россиялик форвардни жамоага қўшиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Касяьн «Сурхон» жамоаси билан 1+1 кўринишда шартнома имзолади. Футболчи январь ойининг бошларида Тошкентга келади ва «Сурхон» жамоасининг машғулотларига қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Александр Касянь 2019 йилги мавсумни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ўтказган эди.
Фикрлар