Расман! Андрей Канчельскис

"Навбаҳор" бош мураббийи, россиялик мутахассис Андрей Антанасович Канчельскис клуб раҳбарияти томонидан истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Канчельскис “Навбаҳор”да 2018-2020 йилларда (танаффус билан) фаолият юритди. Канчельскис мураббийлигида “лочинлар” Суперлигада жами 40та ўйин ўтказиб, 12 та ғалаба, 18 та дуранг ва 10 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, рақиблар дарвозасига 40 та гол уриб, ўз дарвозаларидан 35 та тўп ўтказиб юборди. Жамоа жами 54 очко тўплади.

Андрей Канчельскис 2018 йилги мавсум якунланишига 7 та тур қолганида, “Навбаҳор” бошқарувини Илҳом Мўминжоновдан қабул қилиб олиб, ўша мавсумдаги 7 та ўйинда 3 та ютуқ, 1 та дуранг ва 3 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, жамоанинг турнир жадвалидаги 3-поғонасини сақлаб қолганди.

2019 йили эса ,наманганликлар 9-ўринни эгаллади. Андрей Канчельскис Москвага жўнаб кетганида, “Навбаҳор” 18 та турдан сўнг, турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар