Асосий мазмунга ўтиш

Расман! Англия терма жамоаси аъзоси "Ипсвич"да

Сотиб олиш шартисиз ижара!

"Манчестер Сити" сафига 2022 йилда келиб қўшилган ва кўп вақтини жамоа захира ўриндиғида ўтказиб юбораётган Калвин Филлипс фаолиятини "Ипсвич" сафида давом эттиради. 

28 ёшли футболчи ўтган мавсум Чемпионшипдан АПЛга кўтарилган клуб сафида мавсум сўнггига қадар ижара асосида тўп тепади. "Ипсвич"да уни сотиб олиш имконияти мавжуд эмас. 

Маълумот учун, Филлипс Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. "Сити" ўз вақтида уни "Лидс"дан 50 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган. 

 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ