Расман! Арсен Венгер ФИФАда иш бошлади

  • 13 Nov 22:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франциялик машҳур мутахассис Арсен Венгер ФИФАда футболни ривожлантириш бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.

Tecno

ФИФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра 70 ёшли мутахассис эркаклар билан бир қаторда аёллар футболига ҳам жавоб беради. Шунингдек у футбол қоидалари билан шуғулланувчи IFAB ташкилоти билан ҳам ишлайди ва мураббийлар тайёрлаш ҳамда собиқ футболчиларга менежментдан билим беради.

Эслатиб ўтамиз, Венгер 1996-2018 йилларда “Арсенал” клубини бошқарган.

Comments

You must be logged in to commet!