Расман! "Арсенал" АҚШ терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади
Американинг "Нью-Инглэнд Революшн" клуби дарвозабони Мэтт Тернер фаолиятини "Арсенал"да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли футболчи "канонирлар" билан шартнома имзолаган ва Лондон клубига ёзда бориб қўшилади.
АҚШлик посбоннинг трансфери "Арсенал"га бонусларсиз 6,36 миллион еврога тушган.
Мэтт Тернер "Нью-Инглэнд Революшн" сафида жами 106 та ўйинда майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 139 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар