Расман!
Ads

Франциянинг “Лилль” клуби ҳужумчиси Николя Пепе фаолиятини “Арсенал”да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли ивуарлик футболчининг трансфери “канонирлар”га 80 млн еврога тушган. Эътиборлиси, бу “Арсенал” тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер бўлди.

Маълумот учун, Пепе “Лилль” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 79та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 37та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.