Расман! Асенсио ёзда "Реал"ни эркин агент сифатида тарк этади

Марко Асенсио "Реал"ни тарк этади.

Мадрид клуби шартномаси июнь ойи охирида якунланадиган испаниялик ярим ҳимоячи мавсум охирида жамоани тарк этишини малум қилди.

Асенсио 2015 йилда "Реал"га ўтган эди. Клуб таркибида у 17 та совринни қўлга киритди: 3 марта Чемпионлар лигаси кубоги, 4 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 3 марта Европа суперкубоги, 3 марта Ла Лига кубоги, 1 марта Испания кубоги ва 3 марта Испания Суперкубоги.

Хабар қилинишича, 27 ёшли футболчи ПСЖга ўтишга яқин турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!