Расман! "Аталанта" футболчиси "Лестер" билан шартнома имзолади
"Аталанта" ҳимоячиси Тимоти Кастань расман "Лестер" футболчисига айланди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда, 24 ёшли футболчи “тулкилар” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг трансфери АПЛ клубига 24 млн еврога тушди.
Кастань “Аталанта” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум 33 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар