Расман! "Атлетико" АПЛдан яна бир футбочини ўз сафига қўшиб олди
"Челси" жамоаси сардорларидан бири ҳисобланган Конор Галлахер фаолиятини "Атлетико" сафида давом эттиради. Бу ҳақда "матрасчилар" ўз ижтимоий тармоқлари орқали расман эълон қилди.
Маълум бўлишича, Конор 42 миллион евро эвазига Мадрид клубига келиб қўшилди. Шартнома 2029 йилнинг ёзига қадар имзоланди.
Қайд этиш лозим, "Атлетико" ва "Челси" жамоалари ўзаро рокировка амалга оширди. Яқин вақтлар ичида Мадрид клуби футболчиси ҳисобланган Фелиш "кўклар" сафига бориб қўшилиши кутилмоқда. Фақатгина мазкур бартерда "Челси" кўпроқ пул тўлаши кутилмоқда. Сабаби, Жоаунинг нархи англиялик хавбекникидан бироз баландроқ.
Аввалроқ, Симеоне жамоасига "Манчестер Сити"дан Хулиан Альварес келишб қўшилганди.
Фикрлар