Расман! "Аякс" 18 ёшли бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади

Бразилиянинг "Сантос" клуби ярим ҳимоячиси Жованни фаолиятини Европада давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 18 ёшли бразилиялик футболчи "Аякс"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда. Унга кўра Жованни амстердамликлар билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаган. У дастлаб ёшлар жамоасида ўйнайди.

Маълумот учун, Жованни Бразилия U15 терма жамоаси сафида тўп сурган ва 3 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!