Расман! "Аякс" бош мураббийи ўз лавозимидан озод қилинди
Расман "Аякс" бош мураббийи Морис Стейн ўз лавозимидан озод қилинди. Шартнома икки томонлама бекор қилиниб, нидерландиялик мутахассис жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда.
Стейн ушбу ёзда "Аякс"да иш бошлаган. У клуб билан 3 йиллик битим борасида келишиб олганди. Жамоанинг кейинги бош мураббийи ҳали аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, "Аякс" айни дам Нидерландия чемпионатида 17-поғонада кетмоқда.
Фикрлар