Расман! Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" билан шартномасини узайтирди

Бирлашган Араб Амирликларининг "Шабаб ал-Аҳли" клубида ҳаракат қиладиган легионеримиз Азиз Ғаниев клуби билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар сўнгги бир неча кун давомида музокара олиб борди ва шартномани "1+1" кўринишида узайтириш борасида келишувга эришди.

Маълумот учун, 25 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда БАА чемпионатида 26 учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 3 марта шерикларига голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!