Расман! Балотелли B Серия клуби билан шартнома имзолади

"Интер" ва "Милан" клублари собиқ ҳужумчиси Марио Балотелли Италия B Сериясида иштирок этувчи "Монца" клуби билан шартнома имзолади.

Таъкидлаш керакки, Сильвио Берлусконига тегишли бўлган ушбу жамоа 30 ёшли футболчи билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган. Марио янги жамоасида 45-рақамда тўп сурадиган бўлди.

Айни дамда "Монца" сафида "Милан"нинг собиқ футболчилари – Кевин-Принс Боатенг ва Габриэль Палетта ҳам тўп сурмоқда. Жамоа B Серияда 14 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!