Расман! "Барселона" АҚШ терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади

"Барселона" ўзининг расмий сайтида "Аякс" ҳимоячиси Сержиньо Дестнинг трансферини расман эълон қилди.

Унга кўра, 19 ёшли америкалик футболчи “кўк-анор ранглилар” билан 2025 йилга қадар шартнома имзолади. Унинг трансфери эса каталонияликларга 25 млн еврога тушди. Айтиш керакки, ушбу сумма келажакдаги бонуслар ҳисобига яна 5 млн еврога ортиши мумкин. Дестнинг товон пули 400 млн евро этиб белгиланди.

Сержиньо ўтган мавсум “Аякс” сафида 36 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!