Расман! “Барселона“ аёллар жамоаси фантастик натижа қайд этиб, чемпион бўлди

Кеча “Барселона“ аёллар жамоаси ўз уйида “Реал“ Мадрид аёллар жамоасини қабул қилди. Унда майдон эгалари йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, каталонияликлар март ойидаёқ Испания чемпионлигини қўлга киритди. Улар ҳозиргача ўтказилган 24 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

Шунингдек, жамоа 136 гол уришга муваффақ бўлган. Клуб ўз дарвозасидан атиги 6 та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!