«Барселона» Дани Ольмонинг жароҳатдан кейин тикланиш муддатини маълум қилди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо мушак жароҳати сабаб тахминан бир ой майдонга туша олмайди
«Барселона» матбуот хизмати ярим ҳимоячи Дани Олмо УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ»га қарши ўйинда жароҳат олганини тасдиқлади. Учрашув каталонияликларнинг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
«Ўтказилган текширувлар Дани Олмо «ПСЖ»га қарши учрашувда рақиб билан тўқнашув натижасида соннинг яқинлаштирувчи мушагидан жароҳат олганини тасдиқлади. Футболчи тахминан бир ой майдонга туша олмайди», — дейилади «Барселона» баёнотида.
Жорий мавсумда Дани Олмо «Барселона» сафида 12 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Изоҳлар (0)