Расман! "Барселона" фаолиятини якунлаган дарвозабон билан шартнома имзолади
Польшалик дарвозабон Войцех Шесни “Барселона” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, 34 ёшли дарвозабон Каталония клуби билан 2025 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёз Войцех Шесни фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Бироқ "Барселона"нинг қизиқиши туфайли футболга қайтди. Унинг олдинги жамоаси Италиянинг "Ювентус" клуби бўлиб, у туринликлар сафида 2017 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. Бундан ташқари, дарвозабон фаолияти давомида Италиянинг "Рома", Англиянинг "Брентфорд" ва "Арсенал" клубларида ҳаракат қилган. “Ювентус” билан уч карра Италия чемпиони (2017/2018, 2018/2019, 2019/2020) бўлган.
Фикрлар