Расман! "Барселона"дан ҳайдалган Куман фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ бўлди

Рональд Куман тез орада Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига қайтади.

Нидерландия Қироллик футбол ассоциациясининг маълум қилишича, “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи жорий йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг, аниқроғи, 2023 йилнинг 1 январидан ўз фаолиятини бошлайди. Куман Луи ван Галнинг ўрнини эгаллайди.

Мутахассиснинг Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Куман 2018-2020 йилларда Нидерландия терма жамоасини бошқарган ва шундан сўнг, "Барселона"га кетган. У 2021 йилнинг ноябрида Каталония клубидан истеъфога чиқарилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!