Расман! "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси "Алавес"га ўтди

  • 28 июль, 2019, 21:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Севилья" клуби ҳимоячиси Алеиш Видаль янги мавсумни "Алавес"да ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра басклар 29 ёшли испаниялик футболчини 2020 йилнинг ёзигача ижарага олишган. Бироқ, келишувга кўра “Алавес”да уни сотиб олиш ҳуқуқи борми ёки йўқлиги ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Маълумот учун, Видаль ўтган мавсум андалусияликлар сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва 3та голга ассистентлик қилишга эришди. У фаолияти давомида "Реус", "Эспаньол", "Пантракикос", "Поблу Мафумет", "Химнастик", "Мальорка", "Альмерия" ва "Барселона" каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!