Расман! "Бавария" "Барселона" қизиқаётган футболчи трансферини эълон қилди

"Аякс" клуби қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауи фаолиятини Бундеслигада давом эттирадиган бўлди. 

"Бавария" клуби марокашлик футболчи трансферини эълон қилди. Бу ҳақда мюнхенликлар матбуот хизмати хабар берди. 

Унга кўра, Нуссаир немис клуби билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. У Бундеслига гранди сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. 

"Мен кўплаб катта совринларни ютиш учун шу клубни танладим", - деди Мазрауи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!