Расман! “Бавария” ва “Барса” қизиқишлари доирасидаги футболчи Франция клубига ўтди (фото)

  • 23 июль, 2022, 16:49
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико "Лион" билан шартнома имзолади, деб хабар беради француз клуби расмий сайти.

Tecno

29 ёшли аргентиналик футболчи билан келишув 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Франция клуби футболчи учун Амстердам жамоаси 4,2 миллион евро тўлайди.

Тальяфико ўтган мавсумда "Аякс" таркибида 29 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 11 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!