Расман!

"РБ Лейпциг" клуби ўзининг расмий сайти орқали бош мураббий Юлиан Нагельсманн мавсум якунлангач, "Бавария"га ўтишини эълон қилди.

33 ёшли германиялик мутахассис мюнхенликлар билан 5 йиллик шартнома имзолайди. "Бавария" раҳбарияти амалдаги бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан шартномани бекор қилиш бўйича ўзаро келишувга эришган.

Флик катта эҳтимол билан “Евро-2020”дан сўнг, Германия терма жамоасини тарк этишини эълон қилган Йоахим Лёвнинг ўрнини эгаллайди.

Бундан аввалроқ, “Бавария” Нагельсманн учун “РБ Лейпциг”га 20 млн евро товон пули тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Бавария” айни дамда 31 турдан кейин Бундеслига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Нагельсманн бошчилигидаги “РБ Лейпциг” эса 2-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар